Ҳукумат Бишкекдаги тартибсизликларда жабрланган хорижлик талабалар учун товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда

145

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов 20 май куни 18 та олий таълим муассасаси ректорлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

«Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларга етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бундай компенсациянинг шакли ва муддати қўшимча равишда эълон қилинади», — деди Байсалов.

Шунингдек, учрашувда Бишкекдаги хорижлик талабалар истиқомат қилган воқеа ҳамда ўқув жараёнини тиклаш ва талабалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

18 майга ўтар кечаси Бишкекнинг шарқий қисмида тартибсизликлар қайд этилди. Бунга 17 май куни судда «чет элликлар ва қирғизлар» ўртасидаги муштлашув акс этган видеонинг тарқалиши сабаб бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳодисада жами 41 киши касалхонага ётқизилганини, 20 май ҳолатига кўра 11 киши шифохоналарда даволанаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Таълим вазирлиги чет эллик талабаларни бир ҳафта давомида онлайн ўқишга ўтказди.