Коронавирусда уч киши вафот этиб, 83 янги ҳолати қайд этилди

312

Республика штаби 19-февралда Қирғизистонда коронавирусдан 83 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.

COVID-19нинг энг кўп ҳолати Чуй вилоятида ва Бишкек шаҳрида қайд этилди — 42 ва 22. Иссиқкўл вилоятида ўн, Ўш вилоятида тўрт, Ўш шаҳрида уч, Жалолобод ва Баткен вилоятларида бир кишида коронавирус аниқланди.

Бир суткада коронавирусдан 58 бемор соғайди — уларнинг орасида саккиз нафар тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 28, Чуй вилоятида — 13, Норин ва Иссиқкўл вилоятларидан олтитадан, Ўш шаҳрида ва Жалолобод вилоятида иккитадан, Баткен вилоятида бир бемор коронавирус инфекциясидан соғайди.

Бундан ташқари, касалликдан Бишкек шаҳрида уч киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 85 772га етди. Уларнинг орасидан 82 583 бемор соғайиб, 1 450 киши ўлган.

Бугунги кунда касалликдан 411 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 17 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 386 киши уй шароитида даволанмоқда.