Бишкек мэрининг собиқ маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова твиттерда божхонанинг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов Қирғизистондан чиқиб кетганини ёзди.
«Райим ава Қирғизистондан тю-тю бўлиб [чиқиб кетганини] кетганини биласизларми?” — деб ёзган у.
а вы знаете, что райым ава уже из кыргызстана тю-тю?
— Гуля Алмамбетова (@GulyaAlmambet) December 28, 2020
Райимбек Матраимовнинг акаси, парламент депутати Искендер Матраимов укаси ҳеч қаерга кетмаганини, айни вақтда давлат ичида эканини 24.kg нашрига билдирган.
Халқ вакили бундан ташқари Алмамбетовага «ўз ишини қилишини» ҳам таклиф қилган.
«Гуля Алмамбетова ким экан? Уни бизнинг оилага қандай алоқаси бор экан? У ишсиз қолиб, энди қиладиган иши йўқ ўтирибди. Ўзини ишини қилсин. Райимбек Матраимов Қирғизистонда, ҳеч қаерга кетмаган», — деди у. МХДҚдан эса Матраимовнинг чиқиб кетгани бўйича маълумот йўқлигини айтиб, журналистларни чегара хизматига юборишди.
Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати 24.kgга кимнидир кириб чиққани ҳақидаги маълумотни эълон қилишга ҳуқуқи йўқлигини айтишган.
Матраимовнинг иши
Райимбек Матраимов — божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари, «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ маблағи ҳақидаги журналистик суриштирувнинг асосий фигурантларидан бири.
МХДҚ ходимлари Матраимовни 20 октябрда қўлга олишган. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Матраимов ва бошқа хизмат одамлари 2016 йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб, ишлатиб келишган.
Бироқ шу куни Матраимов уйига чиқарилгани маълум бўлган. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан келишиб, 2020 йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлаб беришга ваъда берганини билдирган.
Қирғизистон қонунида Матраимов келтирган зарарни ўрнини тўлдирса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади деган қонун йўқ. Бироқ Жиноят кодексига таклиф қилинган тузатишлар жамоатчилик муҳокамасида.
Матраимовнинг иши бўйича тергов тугамаган — МХДҚ уни божхона раҳбарининг ўринбосари хизматидан бўшатилгандан кейин божхона тармоғидаги коррупцияга алоқаси бор-йўқлигини кўриб чиқмоқда. Терговчилар уни Россия, Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон — халқаро контрабанда билан бўлган алоқасини текширмоқчи.