Мадумаров: Маъмурий ресурс 100 эмас, 200 фоиз ишламоқда

313

КТРКда бўлаётган теледебатларда президентликка номзод Канат Исаев «Бутун Қирғизистон» партияси лидер Адахан Мадумаровга маъмурий ресурс ҳақида савол берди.

«Бугунги ҳукумат маъмурий ресурсдан фойдаланяптими? Сиз ўзингиз сездингизми? Янги ҳукумат келгандан кейин бирор нарса ўзгардими?” — деб сўради Исаев.

«Бугунги ҳукумат маъмурий ресурслардан 100 эмас, 200 фоиз фойдаланмоқда. Қишлоқ ҳукуматларини титратган, МХДҚ, ИИВнинг ҳамма йигитлари югуриб юрибди. «Оддий одам қатори бораман» деган Жапаровни бутун вилоят етакчилари олдига тушиб, югуриб кутиб олишади. Биз иккимизни бундай кутиб олишмади, мен сизни кўрдим Қўчқорда қандай кутиб олишганини», — деди Мадумаров.

Мадумаров у билан учрашувга бориб, саволлар берган фуқаролар куч органлари томонидан босимга олиниб, сўроққа чақирилаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Мадумаров Иссиқкўлга ташвиқот ишлари билан борганда тўсқинликлар бўлганини айтган эди.