Иманалиев: Люстрацияни нотўғри қарорларни қабул қилган судлардан бошлаш керак.

265

Президентликка номзод Канибек Иманалиев 28 декабрда КТРКда бўлаётган теледебатларда суд ислоҳоти ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, мухолифатда бўлган сиёсатчиларга ва журналистларга, шунингдек ёш болаларни зўрлаганларга нисбатан қарор қабул қилган судларни люстрация қилиш керак.

«Бизни судларнинг ноқонуний қарорларини ватанни сотганга тенглашимиз керак. Шунингдек биз президентнинг аралашувини камайтиришимиз керак. Бугун судьяларни танлаган ҳам, жазолаган ҳам, бўшатган ҳам, тақдирлаган ҳам президент. Биз буни минимумга тушириб, судларни танлаш кенгашига кўпроқ ваколатларни беришимиз керак», — деди Иманалиев.

Шунингдек, Иманалиев олдин судьяларни уч йилга, агар бу вақт оралиғида уларнинг қарорларини 90 фоизи иккинчи инстанция томонидан кучида қолдирилса беш йил тайинлашни таклиф қилди. Депутат бу судьяларга стимул бўлишини тушунтирди.

Бу тенденция давом этса, судьяларнинг муддати ўн йилга, кейинчалик умрбод тайинланиши керак деб ҳисоблайди Иманалиев.