Қирғизистонда COVID-19 юқтирган тўрт нафар бемор вафот этиб, 119 кишида вирус аниқланган

770

Республика штаби 29 декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганлар орасида тўртта ўлим қайд этилгани ҳақида хабар берди.

Уч ўлим Бишкекда ва бири Иссиқкўл вилоятида қайд этилди. Шу билан коронавирусга чалиниб, вафот этганлар сони 1353 нафарга етди.

Бош штаб маълумотларига кўра, мамлакатда охирги стукада коронавирус юқтиришнинг янги 119 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 51
  • Ўш - 1
  • Чуй вилояти - 28
  • Ўш вилояти - 10
  • Талас вилояти - 4
  • Норин вилояти - 5
  • Иссиқкўл вилояти - 18
  • Жалолобод вилояти - 2

Шу билан Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг умумий 80 654 ҳолати қайд этилган. Шунингдек охирги суткада 277 нафар бемор тузалиб, касалхоналар ва стационарлардан чиқарилди. Жами бўлиб 75 334 нафар бемор тузалиб, уйларига чиқарилди.

Шифокорлар орасида коронавирус юқтиришнинг икки ҳолати аниқланган.  Пандемия бошлангандан бери умумий 4108 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланиб, уларнинг 3901 нафари тузалган.