Ўш шаҳрининг марказий кўчаларининг кесилишидаги пиёдалар ўтувчи йўлга 30 октябрда Франция президенти Эммануэл Макроннинг суратлари ёпиштирилди. Бундан ташқари, масжидларнинг бирида ҳам Макроннинг сурати пайдо бўлди. Суратнинг устида оёқ кийимнинг изини кўриш мумкин.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси мазкур факт текширилаётганини, тергов натижаси асосида юридик баҳо берилишини «Клооп»га билдиришди.
«Тегишли бўлимнинг ходимлари ишни эрталаб ўргани бошлаган. Бу бўйича маълумотимиз бор. Суратларни ёпиштирганлар қидирилмоқда», — деди милициянинг матбуот хизмати.
Франциянинг пойтахти Парижда Charlie Hebdo чиқарган карикатурани ўқувчиларга кўрсатган мактаб ўқитувчиси Семюел Патин 16 октябрда шафқатсизларча ўлдирилган. Уни ўлдирган одам марҳумни «Муҳаммад пайғамбарни масхара қилган» деб айблаган. Жиноятда гумон қилиниб, 18 ёшдаги чечен миллатидаги Абдуллах Анзоров қўлга олинган.
Анзоровнинг айтишича, ўқитувчи 12-13 ёшдаги ўқувчиларга сўз эркинлиги ҳақида дарс ўтиб, ислом динида ҳурмат кўрсатилган Муҳаммад пайғамбарга ясалган карикатуралар ҳақида айтиб берган. Дарсдан олдин Ислом динидаги ўқувчиларни синфдан чиқиб кетишини сўраган. Анзоров билдиришича, унга «Муҳаммад пайғамбар карикатураларнинг объекти бўла оладими» деган савол ёқмаган. У пайғамбар учун ўч олишга қарор қилган.
Макрон қурбон бўлган ўқитувчини «соядаги қаҳрамон», қотилликни «ислом теракти» деб атаган.
Бир кун олдин Ниссада ва Авинён шаҳарларида ҳам қотиллик юз берган. Ниссада қуролланган киши ибодатхонадаги одамларга ҳужум қилган. Натижада уч киши ҳалок бўлган. Бу жиноятда гумон қилиниб Туниснинг 21 ёшдаги фуқароси Брахим Ауисауи қўлга олинди.
Шуни куни Авинён шаҳрида номаълум киши полицияга ҳужум қилган. Уни хавфсизлик ходимлари отиб ташлагани маълум қилинди.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонида Франциянинг Жиддадаги консуллигининг қўриқчисига ҳужум қилган киши қўлга олинди. Қўриқчи енгил жароҳат олган.