Жапаровнинг топшириғи билан чегарачилар кучайтирилган тартибда ишлашга ўтишди

371
Сурат: Давлат чегара хизматининг матбуот бўлими

Давлат чегара хизматининг тармоқлари 29-октябрдан бошлаб чегара ҳудудларида кучайтирилган тартибда хизмат ўташга киришди. Бу ҳақда давлат чегара хизматидан маълум қилишди.

Шунингдек, муассасалар билдиришича, бундай топшириқни президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров берган.

«Чегара хизмати қўшни мамлакатларнинг чегара муассасалари билан ахборот алмашиш муаммоларини яхшилаш ҳаракатини ва давлат чегарасини биргаликда қўриқлаш ҳаракатларини кучайтиради», — деб ёзилади муассасанинг маълумотида.

Мазкур муассасанинг матбуот котиби Гулмира Бўрубаева «Клооп»га бундай тартибга ўтишнинг сабабини тушунтирмади. Буни ҳарбий муассаса бўлишгани билан боғлади.

Шунингдек, Бўрубаева ҳозирда чегарада вазият тинч ва барқарор деб таъкидлади.

25-октябрда Баткен туманидаги Оқсой қишлоқ ҳукуматининг Учтепа қишлоғида қирғизистонлик чегарачилар ва Тожикистон фуқароларининг ўртасида можаро бўлган. Унга баҳсли ҳудудда тожикистонликлар сув қувурларини ўрната бошлагани сабаб бўлгани маълум қилинган.

Жанжал кучайиб кетишини олдини олиш мақсадида Қирғизистон чегара ходимлари осмонга ўқ отишга мажбур бўлишган. Натижада қурилиш ишлари тўхтатилган. Кўп ўтмай Баткен ва Исфара туманининг ҳукумат вакиллари ва чегарачилари учрашиб, музокара олиб борган.

Садир Жапаров 26-октябрда Давлат чегара хизматининг раиси Уларбек Шаршеевни қабул қилиб, чегарадаги муаммоларни муҳокама қилган. Бундан ташқари, у чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишларни музокара орқали ҳал қилиш аҳамиятли эканини таъкидлаган.