«Легпром»: Пандемия сабаб ўлкада тикувчиларнинг 70%га яқини қисқарган

367

«Легпром» енгил саноат бирлашмаси раҳбари Сапарбек Асанов тикувчилик тармоғидаги масалалар бўйича 29 октябрда ўтган учрашувда пандемиядан сабаб Қирғизистондаги тикувчилик корхоналарининг бир қисми ёпилиб, ходимлари бўшатилганини билдирди.

Унинг айтишича, пандемия ва савдо тўхтаб қолгани учун бир-икки йил олдинга шартнома тузган ва эски алоқалари орқали ишини йўлга қўйган ишлаб чиқариш ишхоналаригина ишлайди.

«Ишхоналар пандемия сабаб ходимларининг 70%ни бўшатишди. Иш йўқ, маҳсулот сотилмаяпти», — деб билдирди Асанов журналистларга.

«Легпром» раҳбари тикувчилик сектори 100% экспортга йўналтирилганини, бироқ пандемия ва чегаралар ёпиқ бўлгани сабаб «Дордой» ва «Қорасув» бозорлари орқали ишлаган тикувчилар зиён кўрганини қўшимча қилди.

«Ҳеч ким келмагани сабаб улар зарар кўришди. Қолаверса, хом ашёни импорт қилишда Хитойга тобе бўлганимиз ҳам салбий таъсир қилади», — деб қўшимча қилди.

Енгил саноат давлат қўмитасининг раҳбари Жиргалбек Сагинбаев ҳам учрашувда 2020 йилнинг 9 ойи натижаси билан тикувчилик маҳсулотларининг экспорт кўлами 37% камайганини айтди. Ўтган йилнинг 8 ойида экспорт 67,3 млн долларни ташкил қилган, жорий йилнинг шу вақтида экспорт 42,5 млн долларгача қисқарган.

Сагинбаевнинг маълумотига кўра, 2020 йили енгил саноатнинг барча маҳсулотларининг кўлами ўтган йилга қараганда 21,6%га камайган. Тикувчилик маҳсулотларининг кўлами эса 20,5%га пастлаган.

Қирғизистонда тикувчилик тармоғида 200 мингдан ортиқ одам ишлайди. Улар меҳнат ҳақини ҳар куни олишади. Бироқ дунёнинг бошқа давлатлари каби Қирғизистонда коронавирус пандемияси кучайгани кўп ишхоналарни, уларнинг орасида тикувчилик фабрикаларининг иши тўхтаб қолган.

Пандемиядан сабаб чегараларни ёпиқ бўлиши тикув маҳсулотларини ЕОИИ давлатларига етказиш ҳам, ишлаб чиқариш учун керакли хом ашёлар ҳам Хитойдан олиб келиниши таъсир қилган.