Ўш: №42 «Жоогазин» бола боғчасининг биносидан илон чиққандан кейин ёпилди, ота-оналар норози бўлишмоқда

368

Шунингдек, у муассасанинг биноси 1987 йили қурилганини, ҳозирда эскириб, қурилиш чўкиб кетганини қўшимча қилди.

Болаларнинг ота-оналари эса масъуллар тарафидан «ҳеч қандай тадбир кўрилмай», ноқулайлик туғилаётганидан норози бўлишмоқда.

Ўш шаҳар таълим бошқармасининг бошчиси Санталат Аматова «Клооп»га мазкур воқеа мэриянинг назоратида эканини, ҳозирда бинонинг полларини янгилаш учун тендер ўтказилганини билдирди.

«Тегишли муассасаларга топшириқлар берилди. Бино эски эди. Ҳозирда полларини янгилашга тендер ўтказилди. Қачон ишга топширилиши номаълум. Ота-оналардан болаларини вақтинча уйида қараб туришни илтимос қилмоқдамиз», — деди Аматова.