Қирғизистон-Россия Славян университетида 26 миллион сомлик молиявий қоидабузарлик аниқланди

243

Ҳисоб палатасининг хабар беришича, улар университетнинг 2020-2022 йилларда ажратилган бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини текширишган. Натижада таълим муассасасига икки йил давомида давлат бюджетидан 26 миллион 689 минг сом ажратилгани маълум бўлган.

Шунингдек, таълим муассасаси томонидан қурилиш ишларининг ҳажми ва қиймати ошириб кўрсатилиб, «Альфа Телеком»дан ижара тўловидан олинган маблағлар бюджетга ўтказилмаган. Бу пулларни самарасиз ишлатиб, 18 миллион сомлик стоматология марказини пулини тўламай ижарага бергани аниқланган.

Текширувнинг барча материаллари юридик баҳо бериш учун МХДҚга топширилди.