Юристлар сайловни жилдириш нима учун қонунсиз эканини тушунтириб берди

9021

Қирғизистондаги юристлар 26 октябрда парламент сайловини бекор қилиниши бўйича ва сайлов қонунларига киритилган ўзгартиришларнинг легитимлиги бўйича йиғин ўтказишди. Улар бир овоздан бу қарорлар Конституцияга қарши келади деб билдиришди.

«Инқироздан чиқиш учун парламент сайловини ўтказиш керак»

Юридика фанлари доктори Сания Токтогазиева Қирғизистонда ҳукуматнинг легитимилигининг инқирози бўлаётганини таъкидлаб, ундан чиқиш йўли 20 декабрга тайинланган парламент сайловини ўтказиш деди. Унинг айтишича, сайлов очиқ, адолатли ўтиши керак.

Юридика фанлари доктори Сания Токтогазиева

«МСКнинг қарори тўлиғи билан қонун асосида бўлган. Буни инқироздан чиқиш учун қилинган ҳаракат қатори баҳолашимиз керак. Агар сайловни жилдирсак, ҳозирги ҳукуматнинг легитимли эмаслиги кучайиб, инқироздан чиқмай, жарликка олиб келади. МСК конституциявий орган, унинг компетенциясига сайловга тайёргарлик ва ўтказиш киради», — деб тушунтирди Токтогазиева.

Унинг айтишича, Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилиши 22 октябрда антиконституциявий қонун қабул қилди. Шу сабаб Конституциявий палатада бу масала қаралаётганини қўшимча қилди.

“Ҳозирда биз Конституциявий палатанинг қарорини кутишимиз керак. Қонун «Эркин-Тоо» газетасида эълон қилинмаган, шу сабаб кучга кирмаган. Шунингдек, қонун матнида у қайта ишлаш кучига эга деб ёзилган эмас. МСК бу қонун қабул қилинмасдан сайловни тайинлаган. Бу қонун кучга кирса ҳам МСКнинг қарори қонуний ва кучида қолаверади”, — деди юрист.

«Конституциявий қонунга киритилган ўзгаришлар юридик кучга эга эмас»

«Адилет» ҳуқуқий клиникасининг юристи Искендер Какеев Жогорку Кенешнинг депутатларини ва президент сайлови ҳақидаги Конституцивий қонунга киритилган ўзгартиришлар юридик кучга эга эмаслигини айтди. У бундай хулосага махсус олиб борилган анализдан кейин келганини қўшимча қилди.

Юрист Искендер Какеев

Унинг айтишича, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда Конституциявий меъёрлар билан бошқа қонунлар қўпол бузилган.

Биринчи кўзга кўринган нарса бу 6-чақирилиш депутатларининг муддатини деярли 7 ойга узайтирилиши.

«Конституция бўйича Жогорку Кенешнинг ваколатлари беш йиллик деб аниқ белгиланган. У ерда беш йил олти ой ёки етти ой деб ёзилган эмас. Бундан ташқари, Конституцияда сайлов муддатини жилдириш ва депутатларнинг ваколатларини узайтириш қаралган эмас, бунга йўл берилмайди», — деди Какеев.

У Жогорку Кенешнинг ваколатлари 28 октябрда тугашини, мана шу вақтдан кейин 6-чақирилишдаги парламент бирор бир қонунларни қабул қилиб, референдум ўтказиб ёки сайлов кунини белгилаш бўйича қарор қабул қилолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Юрист яна бир катта хато бу қабул қилинаётган қонуннинг жамоатчилик муҳокамасига қўйилмагани эканини қўшимча қилди.

«Қонун бўйича депутатлар, ҳукумат қабул қилаётган қонуннинг матнини мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиб, нима учун бу қонун лойиҳаси кераклигини тушунтириб бериши керак. Жамоатчилик муҳокамаси бир ойдан кам бўлмаслиги шарт. Фақатгина ўзгача шароитда жамоатчилик муҳокамасининг муддати қисқариши мумкин. Қонунда бундай ҳолатлар деб табиий офатлар, турли катаклизмлар экани таъкидланган», — деди у.

Какеевнинг билдиришича, мазкур қонун лойиҳасини кўтарган депутатлар мана шу «фавқулодда ҳолат» деган нормани ушлаётганига тўхталди. Бироқ бугунги кунда вазият қонунда кўрсатилган « фавқулодда ҳолат»га кирмаслигини қўшимча қилди. Сабаби ҳозирда ўлкада вазият барқарор.

Шунингдек у мазкур қонун лойиҳаси бир кунда таклиф қилиниб, маъқулланган ва президент вазифасини бажарувчи томонидан қўл қўйилиши ҳам қонунбузарлик ҳисобланишини айтди.

«Бир кунда барча ўқувда қабул қилишга асос йўқ эди. Ўлкада ҳеч қандай катаклизм ва бошқа нарсалар бўлмаган. Юқорида айтиб ўтган қонунбузарликлар сабаб қабул қилинган ҳужжатнинг юридик кучи йўқ бўлиб ҳисобланади. Ҳукуматнинг бу қонунни бажариш бўйича у ёки бу ҳаракатлари ҳам юридик кучга эга бўлмайди», — деди Какеев.

«Суднинг қарори кўплаган саволлар туғдирмоқда»

Биринчи май туман суди 24 октябрда МСКнинг парламент сайловини тайинлаш ҳақидаги қарорини бекор қилган. МСК бу қарор бўйича шикоят қилишини билдирди.

Токтогазиеванинг фикрича, суднинг мазкур қарори юридик томондан кўплаган саволларга сабаб бўлмоқда. Шу сабаб кассация тартибида шикоят қилиниши керак.

«Суд биринчидан МСК сайлов натижасини чиқармай туриб қайта сайлов тайинлади деган сабаб келтирди. Суд МСК такрорий сайловни тайинлагунча сайлов натижасини чиқарганини ҳисобга олмади. Бундан ҳам аҳамиятлиси маъмурий суд 22 октябрда қабул қилинган бироқ кучга кирмаган қонунга таянди. МСК бунга имкони борича ҳаракат қилган. Бирча қонунбузарликлар тегишли органларга юборилган. Шу органлар чора кўрмаган, ҳаракатсизлик ҳамон давом этмоқда», — деди у.

Шунингдек юрист МСК аъзолари иммунитетга эга эканликларини таъкидлаб, барча тўсқинликлар жиноий жавобгарликка олиб келади деб тушунтирди. Бундан ташқари, МСК мустақил, барқарор орган қатори қолавериши кераклигини айтди.