«Декабрнинг бошида хизматимни топшираман». Жапаров президентлик сайловга қатнашади

458

Президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаров президентликка отланади. Бу ҳақда у 25 октябрда Қўчқор тумани халқи билан учрашувда билдирди.

Жапаров декабрь ойининг бошида хизматни топшириб, президентлик сайловига оддий фуқаро қатори» қатнашишини айтди.

«Сайловдан ўтсам сиз айтгандай президент бўламан, ўтмасам сизларнинг орангизда оддий фуқаро бўйича қоламан», — деди у.

МСК президентни муддатидан олдинги сайловни 2021 йилнинг 10 январига тайинлаган. Жапаровнинг айтишича, давлат раҳбари танлаб олингандан кейин конституциявий ислоҳот олиб борилади. Унда ўлканинг бошқарув формаси билан сайлов қонунларига ўзгартириш киритиш масаласи қаралади. Шундан сўнг парламент сайлови ўтади.

Бунга қадар бир қанча депутатлар сайлов қонунига ўзгартиришлар киритиб, қонунни тез орада қабул қилишган. Жапаров имзолаган қонун бўйича парламент сайлови 1 июнгача тайинланиши керак. Бироқ ҳукумат раҳбари янги депутатлар мартгача тайинланади деб ишонтирди.

Марказий сайлов комиссияси парламент сайловини 20 декабрда ўтади деб қарор чиқарган, лекин Биринчи май туман суди бу қарорни бекор қилди. Шу сабаб МСК Олий судга мурожаат қилиш масаласини кўриб чиқади.

Бу орада МСКнинг биноси тинтувга олиниб, унинг аъзолари сўроққа чақирилмоқда.

Юристлар ва ир қанча сиёсатчиларнинг фикрича, парламент сайловини жилдириш ва конституциявий ислоҳотларни ўтказиш ноқонуний. Қонун бўйича Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишининг муддати 29-октярбда тугайди. Депутатларнинг бундан кейинги қарорлари легитимсиз деб ҳисобланади.

Охирги парламент сайлови 4 октябрда ўтган. Бироқ унда ташвиқот вақтида ва сайлов куни кўплаган қонунбузарликлар бўлган. 5 октябрда сайлов натижасига қарши бўлганлар Бишкекнинг Ала-Тоо майдонига йиғилишган, бу президент ва ҳукуматнинг истеъфосига олиб келди.