Фейсбукда 21-сентябрда «Мекеним Қирғизистон» сиёсий партиясининг номзоди, собиқ спикер Акматбек Келдибековнинг тарғибот учрашуви вақтида турғунларнинг бирини уришган видеоси тарқади. Дастлабки маълумотлар бўйича воқеа Ўш вилоятининг Алай туманида бўлган.
Видеода Келдибековга турғунлардан бири «Ўшанда мен 9-синфда эдим, депутат бўлгандан бери нима қилдингиз» деган савол берган. Бунга у «8 йилдан бери Атамбаев, Текебаев билан курашиб юрдим» деб жавоб берган.
Шундан кейин айни киши «энди Жанар Акаев билан курашасиз» деб изоҳ берган. Келдибеков аччиқланиб «Жанар укам бўлади, мен Текебаев билан курашаман. Умр бўйи курашганман, курашавераман» деган.
«Укам “нормальний” гаплаш. Мен сен каби алайликман. Кўп ҳовлиқмагин бола, менинг жинимга тегмагин. Сенга ўхшаган “деловойлар до фига...” Ўчир телефонингни», — деб номзод видеога тасвирга олишни тўхтатишни сўраган.
Маҳаллийлардан бири «видеога олавер» деб, Келдибековга нега таҳдид қилаётганини айтган. Унда номзод «яқинлардек гаплашайлик деяпман-да» деб видеога олаётган киши тарафга келиб уни ўчирган.
Ҳозирда собиқ спикер партиядошлари билан ҳудудларни айланиб, тарғибот учрашувларига қатнашмоқда. Келдибековнинг фейсбук саҳифасида видеодаги кийим-кечаги билан тасвирга олинган бир неча суратлари ҳам бор. Шунингдек видеода партиянинг логотипи туширилган баннер ва кепка билан нимчани ҳам кўриш мумкин.
Келдибеков сайловга «Мекеним Қирғизистон» сиёсий партияси билан бормоқда. Бу партияни собиқ божхона ходими, журналистиу суриштирувнинг қаҳрамони Райимбек Матраимов билан боғлашади.
«Мекеним Қирғизистон» сиёсий партиясининг лидери Мирлан Бакиров ҳамда номзоди Акматбек Келдибеков
Матраимов Келдибековни ўғлининг вакил отаси. У журналистларга берган интервьюсида бундан «фахрланишини» айтган. Шунингдек Матраимовни коррупционер деб аташгани билан «ҳуқуқ тартибот органлари буни исботлагани йўқ» деган.
Бу парламент сайловида депутат Жанар Акаев «Ата-Мекен» партиясини бошлаб бормоқда. Мазкур партиянинг лидери Омурбек Текебаев сайловга қатнашмаслигини, «ёшларга йўл бўшатиш кераклигини» билдирган.
Келдибековнинг сиёсий карьераси
Акматбек Келдибеков турли вақтларда ҳар хил раҳбарлик хизматларида ишлаган. Аскар Акаевнинг президентлиги вақтида у Ижтимоий фондни бошқариб турган. Мамлакатни Курманбек Бакиев бошқариб турганда у солиқ хизматини бошқарган.
Келдибеков 2010-йили декабрда Жогорку Кенешнинг спикери бўлиб сайланиб, бу хизматда 2011-йилнинг декабрига қадар ишлаган. 2017-йили у президентлик хизматига ҳам номзодин қўйиб, аммо судлангани бекор қилинмаганидан сайлов жараёнига қатнаша олмай қолган.
«Клооп»нинг журналистлари 2016-йили суриштирув эълон қилиб, Акматбек Келдибековнинг рафиқаси Аида Токтоматованинг Болгариядаги ер участкасини ва бизнесини топишган. Келдибеков ўзи журналистларнинг далилларини «қоралаш ҳаракати ва туҳмат» деб атаган.