Бишкекда сайловда овоз сотмасликка чақирган қўлда ясалиб илинган баннерлар йўқолиб қолди

300

Kyrgyz lads жамоат ҳаракати адолатли сайлов акциясининг асносида овоз сотмасликка чақирувчи қўлга тайёрланган баннерларни илган. Баннерларда «Сатылба», (сотилма) «Саткын болбо» (Сотқин бўлма) ва «Эркиндиктин наркы (Эркинликнинг нархи) — 1000-5000 сом» деган чақириқлар ёзилган.

Сурат: Кактус

Баннерлар Лев Толстой кўчаси ва Байтик Баатир, 7-апрель кўчаси ҳамда Айтматов проспекти билан кесилишдаги уч кўприкда жойлаштирилган. Улар бўлажак сайловда қатнашувчи партияларнинг баннерларининг остига илинган эди.

21-сентябрь куни эрта билан Kyrgyz ladsнинг барча баннерлари йўқ бўлиб қолган.

Акция ташкилотчиларидан бирининг айтишича, Айтматов кўчасидаги кўприкка илинган баннер милиционерлар тарафидан олинган бўлиши мумкин, чунки бу ҳукумат йўи ва ҳар куни эрта билан у ердан президент ўтади.

«Қолган бошқа баннерларни ким олиб ташлагани номаълум», — деди у.

Бишкек ШИИБидан баннерларни уларнинг ходимлари олган ёки олмаганини айтишгани йўқ.

Kyrgyz ladsснинг қўлда тайёрланган баннерлари  «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партияларининг тарғибот баннерларининг остига илинган эди. Бу партиялар сайловчиларнинг овоз бериш участкаларини кўчириш ҳамда овозларни сотиб олишга боғлиқ можароларда бир неча бор тилга олинган.

«Мекеним Қирғизистон» партиясини соби божхоначи ва «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн долларга боғлиқ суриштирувининг фигуранти Райимбек Матраимов билан боғлашади. Бу партиядан шунингдек Матраимовнинг акаси ва парламентнинг ҳозирги депутати Искендер Матраимов отланмоқда.

«Биримдик» партиясини эса «ҳукуматга қарашли» деб аташади ҳамда уни президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков билан боғлашади.

Парламент сайловига 16 партия отланди. Сиёсий уюшмаларнинг тарғибот тадбирлари 3-октябрга қадар давом этади. 4-октябрда эса парламент сайловининг ўзи ўтадиган кун.