Ҳарбий хизматга чақирилувчилар “ватанпарварликка тарбияланиш” учун ўз худудларида хизмат қилмайдиган бўлди

610

Мудофаа вазирлиги чақирилувчиларни шимолдан фақат Қирғизистоннинг жанубий областларига ва аксинча жанубдан-шимолга тақсимлай бошлади. Вазирликдагиларнинг айтишича бу аскарларни “ватанпарвар” қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Чуй, Талас, Иссиқкўл ва Норин вилоятларидан чақирилганлар энди фақат Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида хизмат қилишади.

Ва аксинча, жанубий худудлардан чақирилганлар фақат шимолда ўз хизмат муддатини ўтайди.
Мудофаа министрлиги бу тартибни 2012-йилги баҳорги чақирувдан кейин жорий қилди.

Бу аскарлар ўртасида худудий келиб чиқишига ажратмаслиги ва улар Қирғизистонни бутун давлат сифатида қабул қилишлари учун қилинди, дейди Kloop.kgга Мудофаа министрлигининг ҳарбий ва альтернатив хизматга чақириш бошқармасининг бошлиғи Алмаз Карымбаев.

«Чунки улар [чақирилувчилар] Қирғизистон нафақат ўзининг областидангина эмас, балки етти областдан ташкил этганини ҳис қилишсин. Уларда янги вилоят қизиқиш уйғотсин, уни ва менталитетини кўришсин ва ватанпарварлик тарбияни ошириш учун», — дея тушунтирди Карымбаев.

Мудофаа министрлиги аскарлар ичида этник озчиликлар камида 30 фоиз бўлиши кераклигини назорат қилади, дейди Карымбаев.

«Баҳорда чақирилганларнинг 70 фоизи қирғизлар қолган 30 фоизини бошқа миллат - ўзбек, рус, уйгур, дунган, қозоқ миллатига мансуб йигитлар ташкил этади, ораларида ҳатто корейслар ҳам бор. Бизнинг туманда яшаётган барча миллат вакиллари чақириляпти», — дейди Карымбаев.

Унинг айтишича, қирғиз армиясида умуман миллатлараро низолар чиқиши ҳоллари юз бермаяпти.

Миллатлараро муносабатлар бўйича эксперт Жолборс Жоробеков чақирилувчиларнинг ўз уйларидан узоқда хизмат қилишларини ижобий баҳолайди.

«Армия армиядек бўлиши керак. Ёшларнинг албатта ўз уйларидан 300 метр оралиқда хизмат ўташлари бу армия эмас. Майли жанубдаги йигитлар Балиқчининг (Иссиқкўл области) қаеридадир ёки Нариндами,чуйлик йигитлар эса Баткеннинг қаеридадир хизмат ўташсин», — дейди Жоробеков.

Лекин экспертлар шимол ва жанубдан чақирилганлар бирга хизмат қилишса яхши бўлар эди, деб ҳисоблашади.

«Айтайлик Чуй вилояти ва Баткендан чақирилганлар Наринда хизмат ўташса мақсадга мувофиқ бўларди», — дейди Жоробеков.

Муаллиф: Зарема Султанбекова
Фото манбаси: ktrk.kg