Иссиқкўл: «Ата-Журт» тарафдорлари лидерларни қўллаб икки кундан бери очлик эълон қилишмоқда

634

Иссиқкўл вилояти Тюп тумани Талди-Суу қишлоғида намойишчилар икки кундирки ушланган партия лидерларини озод қилиниши учун очлик эълон қилишмоқда. Тюп район давлат маъмурияти бошлиғининг айтишича, митингда 50 нафарга яқин киши қатнашмоқда.

Тюп туман маъмурияти бошлиғи Меркибек Киштобаев Kloop.kgга берган интеровьюсида «Ата-Журт» тарафдорлари кеча эрталаб тахминан соат 9:30 митингга чиқишгани ва 28 киши очлик эълон қилганлигини маълум қилди.

Киштобаевга кўра, ҳозир 23 киши очликда ўтирибди. Қолган беш киши эса “соғлигининг ночорлиги туфайли” очликни тўхтатди.

Унинг сўзларига кўра, митингчилар ”Кумтор”ни миллийлаштириш учун митинг пайтида ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга ҳаракат қилганликда гумонланиб Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида ўтирган “Ата-Журт” лидерларининг қўйиб юборилишини талаб қилишмоқда.

Намойишчиларнинг ёнидан ўтиб кетаётган Разия Дюшеева Kloop.kgга берган интервьюсида Талди-Суу катта йўли бўйида ўнга яқин машина турганлигини айтди.

Шунингдек йўл бўйида иккита бўз уй турганлигини ҳам қўшимча қилди.

«Мен аввалига у ерда қандайдир тўй бўляпти деб ўйладим, улар шунчаки ўтиришар эди ва улар томонидан ҳеч қандай агрессия бўлмади. Лекин кейинчалик биз уларга яқин борганимизда қирғиз тилида ёзилган плакатни кўрдик - унда Жапаров фамилияси ёзилганини кўрдим», – дейди Дюшеева.

«Ата-Журт» тарафдорларининг митинглари Камчыбек Ташиев, Садыр Жапаров ва Талант Мамытовлар ушлангандан кейин бошланди.

«Ата-Журт»лидерлари 3-октябрда Бишкекнинг марказий майдонида “Кумтор” олтин конини миллийлаштириш учун ўтган митингдан кейин ушланган.

Митинг ташкилотчилари сифатида қаралаётган учч депутат ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринишда айбланишмоқда - Қирғизистон жиноят кодексига мувофиқ бу жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган.

Первомайский район суди 5 октябрда депутатларни Давлат Миллий хавфсизлик қўмитасининг (ГКНБ) тергов изоляторида икки ой қамоқда ушлаб туриш тўғрисида қарор чиқарди.

Фотода Ўшда “Ата-Журт”ни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиққан митингчилар акс этган.

Редактор: Александра Ли