Ўш шаҳрининг марказий майдонида Мустақиллик куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Бу йил Қирғизистон мустақилликка эришганига 29 йил бўлди.
Тадбирга шаҳар етакчиси Таалайбек Сарибашов ва коронавирус пандемиясига қарши курашган тиббиёт ходимлари, санэпидемнинг ва ФҲВнинг вакиллари, шунингдек, ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари, турғунлар қатнашди.
Бундан ташқари шаҳардаги дам олиш жойларида бир соатдан концерт уюштирилмоқчи, кечаси эса марказий майдонда салют отилади. Ўш мерияси байрамни ташкил қилиш учун қанча маблағ сарфлагани ҳозирча номаълум.
Шунингдек Бишкек шаҳрининг Ала-Тоо майдонида ҳам ўтди. Унга давлат раҳбари Сооронбай Жеэнбеков қатнашди. Бишкек мерияси Мустақиллик кунини нишонлаш учун бюджетдан 2 млн 700 минг сом сарфлади.
Пандемия сабабли март ойидан бошлаб оммавий тадбирларга тақиқ солинган эди. Мамлакатда Фавқулодда вазият режими сақланмоқда. Чунки коронавируснинг янги ҳолатлари камайганига қарамай инфекцияга чалинганлар ҳар куни қайд этилмоқда.
Шу сабаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ниқоб тақиб, ижтимоий масофани сақлашга чақирган. Шунингдек, коронавирусга қарши кураш давом этаётганини билдиришган.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 43 898га етди. Уларнинг ичидан 38 459 нафар бемор касалликдан тузалди — бу умумий беморларнинг деярлик 88 фоизини ташкил қилади. Коронавирус 1 059 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Бугунги кунда коронавирусдан 715 бемор касалхоналарда даволанмоқда. Шунингдек, 4 818 киши уй шароитида даволанмоқда.