Норинда қишлоқ ҳукуматининг етакчиси «Биримдик»ни қўллашга чақирди

398

Ижтимоий тармоқларда Норин туманига қарашли Чет-Нура қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Азамат Мусурканов маҳаллий турғунлардан парламент сайловида «Биримдик» партиясининг номзоди Улан Бакасовни қўллаб беришни илтимос қилган видеоси тарқади.

«Улан Бакасовни танийсизлар — бизнинг Ак-Кулуннинг турғуни. 1984-йили туғилган бола. Қилган меҳнатларини кўпчилигингиў эшитган бўлсангиз керак. Нориндаги футбол стадионни ўзи қилиб берди [...] “Мен ҳукумат билан гаплашсам сизлар учун ҳеч қандай иш қила олмас эканман. Энди ҳамманглар қўллаб беринглар, кейинчалик яна иш олиб борамиз, ишни тугатиб берайин” деб айтяпти. Кейин биз гаплашдик, савдолашдик, у айтди: “500 минг сом нақ пул олиб келаман” деди Улан. Комбайн оламиз дедим, ўшанга “500 минг сом нақд олиб келаман” деди», — деган Мусурканов.

Мусурканов турғунларни икки кун ичида жавоб беришга чақирган. Шунингдек 300 кишидан кам бўлмаган овоз олиш керак деб таъкидлаган. Шундан кейин видеога кимдир олаётганини сезиб қолиб, ўчиришни илтимос қилган.

Бакасовнинг вакили, Норин шаҳар мэриясининг собиқ матбуот котиби Майрамбек Омурбаев видеода айтилган маълумотларни инкор қилди.

«БиринчидАн Улан Бакасов бу видеода айтилган қишлоқнинг турғуни эмас, Норин шаҳрининг турғуни. Иккинчисдан, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Қоралаш деб айтса ҳам бўлади. Шу сабабдан, видеода кўрсатилган ва ёзилаётганларнинг бирортаси ҳам  Улан Бакасовга алоқадор эмас», — деди Омурбаев.

Мақола эълон қилинишидан олдин Бакасовни қўллашга чақирган Мусуркановдан, Марказий сайлов комиссиясидан ҳамдан Норин вилоят ички ишлар бошқармасидан изоҳ ололмадик.

Ҳусусий тадбиркор Улан Бакасов «Биримдик» партиясининг рўйхатида олтинчи ўринда туради. У пандемия вақтида Норин шаҳрининг турғунларига инсонпарварлик ёрдами тарқатиб юрганда халққа танилган. Бундан ташқари у Норин вилоят касалхонасига 30 кислород концентраторини ва 9 реанимобиль ўтказиб берган.

«Биримдик» партияси «ҳукуматга қарашли» деб айтиб келинади. Ҳозирда партия номзодларининг рўйхтаида президентнинг укаси, депутат Асилбек Жээнбеков, вице-спикер Аида Касималиева, вице-премьер-министр Аида Исмаилова, Меҳнат ва социал тараққиёт вазири Улукбек Кочкоров бор.Шунингдек мазкур партия билан сайловга бир неча депутатлар, тадбиркорлар ва давлат ходимлари бормоқда.