Карантинда милиционерлар билан уришиб кетган қиз 3 йилга судланиб, аммо амнистия билан бўшатилди

301
Сурат: Акипресс

Бу йил март ойида Бишкекда фавқулодда ҳолат режими киргизилган пайтда 22 ёшли қиз ўз гувоҳномаси ва гувоҳномасини текширмоқчи бўлган милиционерлар билан жанжаллашиб кетган. Қиз уйидан узоқ бўлмаган ерда юргани учун,ҳужжатларни ва маршрут варақасини ёнига олмаган.

У милиционерлар билан жанжаллашиб, қирғизистонликлар ва Қирғизистонда бўлаётган воқеалар тўғрисида ёмон гапиргани учун безориликда айбланиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов қамоғига 15 кунга ҳибсга олинган. Кейинчалик бу иш квалификацияси «ҳукумат вакилига таҳдид» деб ўзгартирилган.

«Акипресс» нашри суд ишлари ва актларнинг маълумот базасига таяниб, Октябрь туман суди уни айбдор деб топиб, уч йилга озодликдан ажратганини билдирган. Аммо унга нисбатан амнистия қўлланиб, у озодликка чиққан.

Айбланган қиз айбини қисман тан олган. У милиционер унинг қўлидан тортқилагани учун стресс бўлганини билдирган. Унинг айтишича, у бу ҳаракатдан жаҳлланиб уни камерага тасвирга олишиб, можаронинг чиқишига сабаб бўлган. У видеодаги жанжалга қадар милиционерга ёнида ҳужжати йўқ эканини, чунки яқин ерда яшашини тушунтириб берганини айтди.

22 ёшдаги қиз билан милиционерларнинг жанжали олинган видео интернетда тарқаб, шу туфайли қизга нисбатан интернетда таҳдидлар бошланган.