Қирғизистонда коронавирус яна 631 кишидан аниқланди

341

Қирғизистонда яна 32 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 аниқланган. Бу ҳақда жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси  Айнура Акматова 30-июлда ўтган брифингда билдирди.

Республика штабидан 30-июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 631 ҳолати қайд этилганини билдирди.

  • Бишкек - 118;
  • Жалолобод вилояти - 85;
  • Иссиқкўл вилояти - 94;
  • Ўш вилояти - 74;
  • Норин вилояти - 13;
  • Чуй вилояти - 81;
  • Ўш - 89;
  • Талас вилояти - 27;
  • Боткен вилояти - 50.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус ва касалхонадан ташқари зотилжам юқтиришнинг 35 143 янги ҳолати қайд этилди.

Охирги суткада 1 131 нафар бемор коронавирусдан соғайди.

  • Бишкек - 415;
  • Жалолобод вилояти - 112;
  • Иссиқкўл вилояти - 148;
  • Ўш вилояти - 86;
  • Чуй вилояти - 165;
  • Ўш - 77;
  • Боткен вилояти - 62;
  • Норин вилояти - 24;
  • Талас вилояти - 42.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 24 474 нафар бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди.

Охирги кеча-кундузда Қирғизистонда 17 нафар бемор COVID-19 ва зотилжам оқибатида вафот этди. Мамлакат бўйича пневмония ва коронавирусдан умумий 1 364 нафар бемор вафот этди.

Охирги суткада тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтиришнинг 32 ҳолати қайд этилган. Ўтган кеча-кундузда 56 нафар тиббиёт ходими соғайиб стационарлар ва уй шароитидаги изоляциядан чиқарилган.

Шифокорлар орасида COVID-19 юқтиришнинг умумий 2743 ҳолати қайд этилган, бу вақт ичида касалликдан тузалган тиббиёт ходимларининг сони 1 664 нафарга етди.