Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 ва зотилжам туфайли 17 бемор вафот этди

343

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 30-июлдаги брифингда Қирғизистонда COVID-19 юқтирган яна 17 нафар бемор вафот этгани ҳақида билдирди.

Вафот этганларнинг тўққиз нафари Бишкекда, Чуй вилояти ва  Норин вилоятида – икки нафардан, 4 бемор эса Жалолобод вилоятида.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери жами 1 364 киши коронавирус ва зотилжамдан вафот этган.

30-июлга келиб республикада COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмонияга чалинишнинг янги 631 ҳолати қайд этилган.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 34 512 ҳолати қайд этилган. 23 343 нафар бемор касалликдан соғайган.

Қирғизистонда юқтириш ҳолатининг рақами коронавирус ва пневмониянинг статистикаси бириктирилгандан кейин ўсиб кетган.