Собиқ элчи Қиличбек Султан ҳокимиятни босиб олиш иши бўйича сўроқ берди

337

Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги собиқ элчиси Қиличбек Султан фейсбук саҳифасида унга «ҳокимиятни куч билан босиб олиш» моддасини «юклашга» ҳаракат қилишаётганини айтиб берди. У аввалроқ фейсбук саҳифасида президент Сооронбай Жээнбековга импичмент эълон қилиш бўйича 5-августда митинг ўтишини ёзиб, шундан кейин сўроққа олинган.

Султан халқ ичида ҳокимиятни босиб оладиган даражада «қўлловга эга эмаслигини» айтади.

Қиличбек Султаннинг фейсбук саҳифасидан олинган скриншот

«Агар менда менга “юклашаётган” “ҳуматни босиб олиш” учун халқ ичида етарли қўллов бўлганда, у ҳолда мен ўша қўлловни 4-октябрда парламент сайловини енгиш учун қўлланган бўлардим», — деб ёзган у.

Адвокат Таалайгул Токтакунова «Азаттык»қа берган интервьюсида, Султан МХДҚда ҳукуматни куч билан босиб олиш иши бўйича сўроқ берганини тасдиқлади.

Токтакунованинг айтишича, собиқ элчи сўроққа 23-июлда чақирилган, аммо адвокатсиз сўроқ беришдан бош тортгани учун сўроқ 27-июлда ўтган. Султан «Ҳокимиятни куч билан босиб олиш» моддаси бўйича гувоҳ қатори сўроққа олинган.

Токтакунова собиқ элчи кўчага чиқиб, ҳокимиятни босиб олишга чақирмаган деб ҳисоблайди.

Қиличбек Султан 23-июлда сўроққа чақирилган. Чақирув хатида у гувоҳ қатори кўрсатилган. Султан аввал ҳам МХДҚда сўроқ берган. 2019-йили у Қўй-Тош қишлоғига собиқ президент Алмазбек Атамбаевга боргани учун гувоҳ қатори сўроққа чақирилган.

Ўша вақтда МХДҚнинг матбуот хизматидан Султан  «аввал қўзғалган жиноят иши бўйича» гувоҳ қатори чақирилганини билдиришган. Шунга қарамай махсус хизматдан гап қайси жиноят иши ҳақида бўлаётганини аниқ айтишмаган.

Султан қирғиз тилида чоп этилувчи «Супер-Инфо» газетасининг ҳам эгаси бўлиб ҳисобланади. Финпол газетани солиқ тўлашдан қочишда гумонлаган.

2019-йили майда ижтимоий тармоқларда Султан нашрни божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовга сотиб юборгани айтилган. Султан ўзи бу маълумотни инкор қилган.