«Одноклассники» раҳбарияти сайтнинг қирғиз тилига таржима бўлишини расман тасдиқлади

738


«Одноклассники» ижтимоий тармоғи тегишли бўлган «Мэйл.Ру Груп» интернет ширкати сайтнинг қирғиз тилига таржима бўлаётганини расман билдирди — ҳозирда сайтнинг қирғиз тилидаги мобил версияси фойдаланувчилар учун ишга туширилган.

«Одноклассники» лойиҳаси «Алекс» ширкати тарафидан ўтказилган тадқиқотга эътиборини қаратди ва сайтнинг қирғиз тилига таржима қилишга киришди. Ширкат тадқиқотида мазкур сайт Қирғизистондаги энг машҳур сайтлардан бири деб топилганди.

«Одноклассники сайти Қирғизистонда машҳурлиги бўйича “Гугл” ва “Мэйл.ру”дан сўнг учинчи ўринда туради. Биз [...] ўз ўрнида фойдаланувчиларимиз ўз она тилларида яқинлари ва дўстлари билан алоқа қилишлари учун қўлимиздан келган ҳаракатни қилдик», — деди маркетинг бўйича компания директори Александр Изряднов.

Лойиҳа матбуот хизматининг тарқатган маълумотларига кўра, ҳозирда сайтнинг қирғиз тилидаги мобил версияси ишга тушган ва бир ойдан сўнг сайтнинг асосий қисми қирғиз тилида фаолият юрита бошлайди.

Ширкат шунингдек «Одноклассники» иловаларини Android, iOS ва Windows Phone операцион системалари учун қирғиз тилига таржимаси билан шуғулланяпти.

Бугунги кунга келиб 808 минг мазкур сайт фойдаланувчилари ўз яшаш жойлари қатори Қирғизистонни кўрсатганлар — медиа эксперт Марат Токоев Одноклассникининг қирғиз тилига таржима бўлишини ижобий баҳолади.

«Биринчидан бу қирғиз тилли фойдаланувчиларнинг жуда кўпайиб бораётганига далолат қилади», — деди Токоев «Клооп»га берган интервюсида.

Эксперт шунингдек тилга олинган сайт давлат тилига таржима қилингандан сўнг, бу таржима қилинган сўнгги ижтимоий тармоқ бўлмаслигига умид билдирди.

Айни патда эксперт сайтнинг қирғиз тилига таржима бўлиши унинг янада машҳурроқ бўлишига хизмат қилмайди, деб ҳисоблайди.

«Фикримча қирғиз тилидаги “Одноклассники” рус тилидагисидан машҳурроқ бўлолмайди, чунки сайтда фойдаланиш тилидан бошқа нарса ўзгармайди», — деб ҳисоблайди Токоев.

Бугунги кунгача «Одноклассники»дан ташқари қирғиз тилига «ВКонтакте» ижтимоий тарқоғи ва «Скайп» видеоқўнғироқлар хизмати таржима қилинган.
Редактор: Зарема Султанбекова