«Настоящее время» нашри Бишкекнинг яқиндаги участкаларида коронавирус пандемияси сабаб очарчиликка учраган турғунлар ҳақида видео лавҳа эълон қилди.
«Дунё бўйича коронавируснинг панемияси билан курашаётган вақтда Бишкекнинг чет қисмида яшаган одамлар оч қолмаслик йўлини қидиришмоқда. Одамлар бир ойдан ортиқ вақтдан бери изоляцияда яшашмоқда — ишсиз, пулсиз ва озиқ-овқатсиз. Келаётган инсопарварлик ёрдами ҳар бирига етгани йўқ, ҳукумат эса уларнинг ёрдам бериш илтимосини эшитмагандек», — деб ёзади «Ҳозирги давр» нашри.
Видеонинг қаҳрамонлари «Дордой» бозорида ишлайди, аммо ҳозир бозор ёпиқ, у ерда ишлаган одамлар эса кунлик ишидан ажраб қолишган. «Биз коронавирусдан эмас, очликдан ўламизми деб қўрқамиз», — деб айтиб берган қаҳрамонлардан бирию Бошқа қаҳрамон очликдан ҳуши кетиб йиқилади — у икки кундан бери оғзига овқат олмаган, шу сабабдан овқат учун ишлашга тайёр.