Қирғизистонда COVID-19 юқтирган яна бир бемор вафот этди.

476

Ўтган кеча-кундузда Қирғизистонда COVID-19нинг оғир формасидан аёл киши вафот этгани хабар қилинди. У 67 ёшда бўлган. 

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг 6-майдаги брифингда  айтишича, беморда икки томонламан пневмония, полиорган етишмовчилик синдроми ҳамда бош мия шиши ташхиси қўйилган.  Бундан ташқари бемор портал гипертензияси билан жигар цирозудан ҳамда эксудатив плевритдан жабрланиб келган. 

Шу билан мамлакатда COVID-19 ташхиси билан вафот этган беморларнинг сони 12 нафарга етди — уларнинг бири шифокор. 

6-майга келиб эса Қирғизистонда корнавирус юқтирганларнинг сони  871га етди — уларнинг ичидан 614 бемор шифо топди.