Иссиқкўл вилоятининг тезкор штаби хабар қилишича, 5-май куни Балиқчи шаҳар касалхонасидан коронавируси бор охирги бемор шифо топиб чиқарилди.
Жами бўлиб Иссиқкўл вилоятида коронавирусга чалинган 10 киши қайд этилган. Уларнинг бари касалхонадан чиқарилиб, уй карантинига олинди.
Бунга қадар тезкор штаб Иссиқкўл вилоятига кириб чиқишга чеклов киргизишини ҳам билдирган. Амалдорлар 4-майдан бошлаб вилоятга коронавирусга топширган тести тоза чиққан фуқароларнигина киргизиш қарорини қабул қилган.
Аммо биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов блокпостларда COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш ортиқча деб билдирган.
5-майга келиб республикада коронавирус юқтиришнинг 843 ҳолати қайд этилди. Айни вақтда 11 киши вафот этиб, 600 нафар киши эса шифо топиб касалхонадан чиқарилган.