Фуқаролардан COVID-19 йўқлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш ортиқча — Боронов

374

Биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов Республика штабининг йиғинида ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришни тақиқлаш бўйича қарорларини ўзгартириш кераклигини билдирди.

“Ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакилларининг вилоятга киришни тақиқлаш ҳамда одам коронавирусга чалинмагани ҳақида маълумотнома талаб қилиш бўйича мустақил қабул қилган қарорларини ўзгартириш керак”, — деб билдирди Кубатбек Боронов.

Бороновнинг айтишича, санитар карантин постларда барча кирган ҳамда чиққан машиналар билан фуқароларни текшириш давом этиши шарт. “Фуқарода COVID-19 инфекциясининг йўқлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш иш-харакатларнинг тегишли алгоритмида кўзда тутилмаган шартдан ташқари ортиқча бўлиб ҳисобланади”, — деб айтилади штабнинг билдирувида.

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев ҳам 5-майда ўтган брифингда билдирган. Унинг айтишича, киргизилган чекловлар қайта кўриб чиқилиши керак, чунки улар муассасанинг алгоритмига мос келмайди.

“Иссиқкўл вилоятида киргизилган чекловларни қайта кўриб чиқиш лозим. Иссиқкўл вилоятининг штаби бу масалани кўриб чиқади”, — деди у.

Иссиқкўл вилоятининг тезкор штаби 4-майдан бошлаб вилоятга киришда фуқаролар коронавирус тестидан ўтгани ҳақида маълумотномага эга бўлиши керак ҳамда улар 14 кун обсервацияга олиниши керак деган қарор қабул қилинган.

Шу каби алгоритм Бишкекнинг вице-мэри Татьяна Кузнецова тарафидан ҳам айтилган. Унинг айтишича, агар 10-майдан кейин ФҲ режими узайтирилмаса, у ҳолда шаҳарнинг кириш қисмидаги постларда коронавирус учун тест ўтилгани ҳақида маълумотнома талаб қилина бошлайди.

Ҳозирча мамлакатда бир лаборатория ҳам хусусий шахслар учун тест ўтказмайди. Бонецкий лабораторияси тестларни тиббиёт ва милиция ходимлари учунгина бепул ўтказади.

5-майга келиб республикада коронавирус юқтиришнинг 843 ҳолати қайд этилди. Айни вақтда 11 киши вафот этган, 600 киши эса шифо топиб касалхонадан чиқарилган.