Абилгазиев матбуот котибининг сўзлари учун депутат Иманалиевдан кечирим сўради

443

Депутат Канибек Иманалиевнинг ёрдамчиси Нурдин Жолдошбеков фейсбукда пост эълон қилиб, ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев матбуот котибининг сўзлари учун депутатдан шахсан кечирим сўраганини билдирди. Аввалроқ премьер-министрнинг матбуот котиби Адилет Султаналиев депутатни Қирғизистон иқтисодини билмайди деб айтган эди. 

Жолдошбековнинг айтишича, Абилгазиев 4-майда Иманалиевга қўнғироқ қилиб, матбуот котиби билдирувни у билан келишмаган ҳолда қилганини айтган. 

Ўз навбатида, Иманалиев буни тушуниш билан қабул қилган. У иқтисодий масалалар бўйича барча таклифларни кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаган.

«“Инсон хатосиз бўлмайди” деганидек, кўплаб давлат амалдорлари бу воқеадан дарс олиши шарт», — деб ёзган депутатнинг ёрдамчиси. 

Kaktus Media нашрининг мухбирлари депутат ёрдамчисининг билдирувини тасдиқлаганини хабар қилди.

Тимсоҳ можароси 

30-апрель куни ўтган Жогорку Кенешнинг йиғинида депутат Канибек Иманалиев ҳукуматни фавқулодда ҳолат вақтида тадбиркорликни жонлантириш бўйича қўшни Қозоғистондан кўчириб олган деб танқид қилган. 

Ҳукумат етакчисининг матбуот котиби Адилет Султаналиев 1-майда депутатни қирғиз иқтисодини билмаса керак деб айтиб, аргумент қатори  Иманалиевнинг интернетда мемга айланган Норин дарёсидаги тимсоҳлар ҳақидаги иқтибосини келтирган. 

«Бундай объектлар, уларнинг жамоати ҳамда саноат фаолияти — Норин дарёсидаги афсона тимсоҳлар эмас, улар бор ва фуқароларни иш ва даромад билан таъминлаб ишлашмоқда», — деб ҳисоблайди Султаналиев.

Бунга жавоб қатори парламентнинг матбуот котиби Ибраим Нуракун ўғли Абилгазиевнинг матбуот котиби депутат Иманалиевни камситди деб билдирган. 

Натижада ҳукумат аппарати Абилгазиевнинг матбуот котибига нисбатан «интизомга чақириш характеридаги чоралар кўрилади» деб хабар қилган.