Ўш милицияси наркотикни назорат қилиш давлат хизмати (ННДХ) ходимини наркотикни ноқонуний сақлагани учун қўлга олинганини хабар қилди. ННДХ қўлга олинган пайтда айблаанувчи хизмат ходимлигидан четлатилганини билдирди.
Ўш вилояти наркотик моддаларни ноқунуний тарқатишга қарши кураш бўлими наркотикни назорат қилиш давлат хизмати лейтенантини героин сақлаганлиги учун қўлга олганлигини хабар берди.
Тезкор оператив гуруҳ 52 ёшли Ўш шаҳар яшовчиси уйида тинтув уюштирдилар. Милиция маълумотларига кўра, тинтув пайтида у ерда ННДХ ходими бўлган ва унинг машинасида 1,7 килограмм героин топилган.
Наркотикни назорат қилиш давлат хизмати матбуот котиблиги ходими Таалайбек Ирисбаев, лейтенантнинг ҳибсга олинишини тасдиқлади, бироқ қўлга олинган пайтда у уларда ишламаслигини қўшиб ўтди.
«Мен сизларга айтаяпман, ушбу ходим қўлга олиниш пайтида ННДХ ходими эмас эди. У бундан олдин ишдан бўшатилган эди», - дейди Ирисбаев.
Нарко-оқимга қарши кураш учун 10 миллион
Афғонистондан Европага наркотик ташиш ўйлида турган Қирғизистон, мунтазам равишда нарко-оқимга қарши кураш учун бошқа мамлакатлардан моддий ёрдам пуллари олиб келади.
Апрел ойининг ўрталарида Россия давлати Қирғизистонга нарко-оқимга қарши курашувчи мутахассисларга таълим бериш учун янги бино қурилига 6 миллон АҚШ доллари ажратди.
АҚШ эса Қирғизистонга нарко-оқимга қарши кураш учун феврал ойининг охирида 4,2 миллион доллар ажратди.