Таълим вазирлиги олий ўқув юртларини Болон тизимига ўтишга тайёрлигини текширади

684



2012 йилнинг апрелида таълим вазирлиги барча олий ўқув даргоҳларини Болон таълим бериш тизимини киритишга тайёргарлигини текшириб чиқади. Аввалроқ таълим вазирлириги давлат олий ўқув юртлари 2012 йилнинг кузида Болон системасига ўтишини билдирган эди.

Вазирлик матбуот котиби Керез Жукеева “Клооп”га берган интервюсида айни кунларда олий ўқув юртларини икки тоифали таълим тизимини қабул қилишга нақадар тайёрлигини аниқлаш учун стандартларни ишлаб чиқаётганлигини айтди.

«Биз олий ўқув юртларига тақдим этадиган ушбу стандартларга жавоб беришига кўра ҳар бир университет у ёки бу масъулиятни амалга ошириши аниқланади. Шундан келиб чиқиб, университет магистратура, бакалаврларни тайёрлаш ёки умуман колледж даражасига тушурилади», - дейди Жукеева.

Яъни стандартлар тақдим этилиши билан, қайси ўқув юртига фақатгина бакалавр тайёрлаш, ва қайсисига “магистр” даражаси берилиши аниқ бўлади.

«Икки тоифали тизимга ўтиш - талабаларни тайёрлаш талабининг янги рўйхатини талаб этади, мутаххассисликлар қисқартирилиши – бу ўқув юртларининг тўлиқ тайёргарлигидир», - дейди Жукеева.

Унинг сўзларига кўра, 10 апрелга яқин олий ўқув юртлари стандартларни тақдим этишни бошлайди ва шундан сўнг уларда бакалавр даражасини киритиш учун “лицензия бера бошланади”.

Жукеева “Клооп”га берган интервюсида, ёзда олий ўқув юртлари магистратура киритиш стандартларини тақдим этишлари керак бўлишини айтади.
Ўрта Осиё халқаро консалтинг агентлиги вакили Жипар Шабданкулова Болон тизимига ўтиш учун ўқув юртлари таълим стандартларга жавоб бериши керак, бироқ бу “ҳозирча Қирғизистонда йўқ”лигини айтди.

«Давлатнинг ўзи Болон тизимига қўшилиги керак, бизнинг ўқув юртларимиз давлат дипломини берилади, демак, алоҳида ўқув юрти эмас, балки давлат ушбу тизимга ўтади», - дейди Шабданкулова.

Аввалроқ ҳукумат давлатнинг барча ўқув юртларининг икки тоифали Болон тизимига ўтиш дастурини тасдиқлаганди. Январда таълим вазири Канат Садиков, ўтиш жараёни 2012 йилнинг кузигача тугатилиши кераклигини билдирганди.

Болон таълим тизими – бу талабарни икки тоифали таълим олишидир. Биринчи тоифа – 4 йил, унинг натижаларига кўра талабарга “бакалавр” дарадасии берилади, иккинчи тоифа - “магистр” даражаси ва у икки йил давом этади.

Худди шундай тўрт йиллик таълим кредит баҳолаш тизимини назарда тутади.