Руҳий ҳаста Бишкекда бир кишини ўлдириб, яна бирини яралаганликда айбланмоқда

546

Пойтахтнинг 3-чи кичик туман яшовчиларидан бирини ўлдирган шахс “шезофрения” касалига чалинган бўлган ва 2012 йилнинг 14 апрелида Республиканинг психоневрология диспансеридан қочиб кетган. Айни пайтда айбланувчи Бишкек ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда.

Бишкек ИИБ матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, қотилликда айбланаётган шахс психик касал ва у Республика психоневрологик диспансерида рўйхатда турган. 2012 йилнинг 14 апрелида эса ҳаста диспансердан қочиб кетган.
Диспансернинг ўзида беморлардан бирининг қочиб кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Пичоқ билан қуролланган шахс 74 ёшли Владимир Федосеевни ўлдириб, 73 ёшли Геннадий Журавлевни ярадор қилгач 15 апрел куни кечқурун таҳминан тунги соат 2да қўлга олинган. Қўлга олинган шахс гувоҳлар тасвирлаб берган қотилга кўп жиҳатлари билан тўғри келаётганини айтмоқда шаҳар ИИБ.

Айни пайтда у Бишкек ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда.

Тажоввускор Чуй вилояти Москва туманининг 23 ёшдаги яшовчиси эканлиги айтилмоқда. Тергов жараёни туфайли унинг исми ҳозирча сир сақланмоқда.

Қотил 14 апрел куни таҳминан кечки соат олтиларда, 3-чи кичик районнинг 7-чи уйида 74 ёшли Владимир Федосеев ўлдирилган, қотилликдан бир оз вақт ўтгач мазкур районнинг 3-чи уйида истиқомат қилувчи Ганнадий Журавлев кўкрагидан яраланиб, юрак ва ўпкасига зарар етказилган.

14 апрел кеч олинган маълумотларига кўра, Журавлевнинг аҳволи Миллий жарроҳлик маркази шифокорлари томонидан “оғир, лекин мўътадил” дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда, 3-чи кичик районнинг 73 ёшли яшовчиси ҳақида янги маълумотлар йўқ.

Фото муаллифи: Михаил Савочкин