Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қўчқор туманида автомобилларнинг ҳаракатига чеклов киргизилди

Норин вилоятининг Қўчқор туманининг марказига машиналара пропуск қоғозлари билангина киргизилмоқда. Вилоят милициясидан бундай чора машиналарнинг мақсадсиз харакатини камайтириш учун фойдаланилганини хабар қилишди.

Сурат: Норин вилоятИИБнинг матбуот хизмати
Сурат: Норин вилоятИИБнинг матбуот хизмати

Шунингдек патруль ходимлари аҳолига тўп бўлиб йиғилиш мумкин эмаслигини, бир-биридан бир метр масофа сақлашни, юз ниқобисиз кўчага чиқмасликни эалтишмоқда.

Қўчқор туманидаги Сари-Чат карантин-санитария постида милиция ходимлари, тиббиёт ходимлари, ФҲВнинг вакиллари, ветеринария ҳамда санэпидемиология хизматларнинг вакиллари иш олиб бормоқда.

Норин вилоят ИИБининг матбуот хизматидан милициянинг шахсий таркиби кучатилган тартибда куну тун хизмат қилаётганини таъкидлашди.

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 298га етди. Унинг ичидан 10 нафари Норин вилоятида қайд этилди.