Яна беш киши коронавирусдан тузалиб касалхонадан чиқди

372

11-апрелда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадемин Каратаев охирги бир сутка ичида коронавирусдан беш бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилганини хабар қилди. Уларнинг уч нафари Жалолобод шаҳрида, бири Ўш вилоятида ҳамда яна бири Бишкекда қайд этилди.

Мамлакат бўйича жами бўлиб 44 киши коронавирусдан тузалиб, беш киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, Покистонда карантинга олинган бир қирғизистонлик инфекциядан вафот этган — қариндошларининг рухсати билан унинг жасади бегона давлатда дафн қилинган.

Коронавирусдан тузалган одамлар бу инфекцияга қайтадан чалиниб қолиши мумкин. Улар мазкур касалликни қайта юқтириб олмаслиги учун ёки кучсиз иммунитет сабаб вирусдан қайтиб келишига йўл бермаслик учун изоляцияда қолиш қоидаларини сақлаши керак. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалдан тузалганларга изоляцияда қолишни уйда давом эттириш кераклигини огоҳланираётганини хабар қилган.