Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 38 янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди.
Янги юқтириш холатларининг кўпи Норин вилоятида аниқланган — 13 киши. Ундан кейин 12 киши Ўшда қайд этилган. Юқтирганларнинг беш нафари Бишкекда, Ўш ва Чуй вилоятларида учдан ва Иссиқкўл вилоятида икки киши аниқланган.
Жами бўлиб мамлакатда юрганларнинг сони 377 кишига етди — бу тузалиб чиққан 54 беморни ҳамда вафот этган беш кишини қўшиб ҳисоблашдаги статистика. Охирги суткада касалхонадан 10 киши чиқарилган — Ўш ва Жалолобод вилоятларида беш кишидан.
Юқтирганларнинг кўпи Ўш вилоятида — 119 ҳолат, Ўшда эса — 54 ҳолат ҳамда Жалолобод вилоятида — 89 ҳолат.
Юқтирганларнинг 21 ҳолати Чуй вилоятида ва 59 ҳолат Бишкекда.
Норин вилоятида юқтирганларнинг сони 25 ҳолатгача ўсди.
Юқтиришнинг кам қайд этилган ҳолатлари Иссиқкўл ва Баткен вилоятларида — 6 ва 4 ҳолат.
Талас вилояти бўйича коронавирус қайд этилгани йўқ.