Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 6-апрелда билдиришича, соат эртлабки 10:00га келиб коронавируснинг янги 69 ҳолати қайд этилди.
Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг 47 нафари Ўш вилоятининг (Новқат — 42, Қорасув — 3, Ўш шаҳрида — 2), 13 нафари Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида, беш киши Бишкекнинг турғунлари ҳамда бирдан ҳолат Норин, Иссиқкўл ҳамда Баткен вилоятларида аниқланди.
Мазкур касалликка чалинганларнинг бари обсервацияда бўлишган.
Стационарда эса 202 киши даволанмоқда. Унинг ичидан беш нафарининг аҳволи оғир барқарор деб баҳоланмоқда. Икки киши сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.
Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 216 кишига етди — тўққиз нафари тиббиёт ходимлари. Коронавирус юқтирганларнинг 25 нафари Бишкекда, 94 нафари Ўш вилоятида, тўрт нафари Баткен вилоятида, беш нафари Чуй вилоятида, уч нафари Иссиқкўл вилоятида, беш киши Норин вилоятида қайд этилди.
Вирус юқтирганларнинг ичидан эса 10 киши тузалиб уйларига чиқарилди. Шунингдек бу касаллик ортидан тўрт киши вафот этди.