Қирғизистонда коронавирусдан яна икки киши вафот этди — бари Ўшнинг турғунлари

455

Республика штабининг маълумотига кўра, Ўш вилоятида коронавирус сабаб икки киши вафот этди. Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони тўрт кишига етди.

Аввал Ўш вилоятининг Новқат ҳудудий касалхонасида 61 ва 80 ёшдаги икки бемор вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан уларнинг бирида қанд диабети, иккинчи беморда эса «инфаркт кўрсаткичи» бор бўлган деб билдирган.

Қирғизистонда 6-апрелга келиб коронавируснинг 69 янги ҳолати қайд этилди, жами бўлиб вирусни 126 киши юқтирди — уларнинг тўққиз нафари тиббиёт ходимлари. Тузалганларнинг сони эса 10 кишига етди — улар касалхоандан уйларига чиқарилган.