Қоракўл: Мэрия коронавирус сабаб кўп қаватли уйнинг эшигини пайвандлаб ташлаган

121
Кўп қаватли уйнинг эшигига бир неча соат аввал пайвандланган темир панжара. Сурат: Алена Хоменко

Қоракўл шаҳридаги кўп қаватли уйнинг пайвандлаб бекитилган эшиклари ҳақида биринчилардан бўлиб «Сейчас.kg» телеграм канали хабар қилган. Муаллифларнинг маълум қилишича, эшикка қулф солинувчи илгакларни пайвандлашган, бир подъездни эса темир панжара билан ёпишган.

Эшикларнинг ёпилиши ҳақида бошқа қирғиз ОАВлари ҳам ёзиб чиққан. Уларнинг маълумоти бўйича, Қоракўл шаҳрининг мэрияси подъездларнинг эшикларини чиндан ҳам пайвандлаб қўйган, чунки у уйда коронавирус таҳлили ижобий чиққан эркак киши турган.

Подъездларнинг куч билан ёпилиши ҳақида Қоракўлдаги журналист Алена Хоменко ҳам хабар қилган. У ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёпилган подъездларнинг эшикларидаги қулфларнинг суратларини эълон қилган.

«Мэрия барча эшикларни очиб қўйди, улар эшикларни пайвандламагандек қилиб расмий билдирув қилишди. Аммо мен бу ерда эрталабки 7:30да бўлганман, эшиклар ёпиқ эди», — деб билдирди Хоменко «Клооп»га берган интервьюсида.

Қоракўл мэриясининг матбуот хизмати эшикларнинг пайвандлаб бекитилиши бўйича маълумотни инкор қилиб, уйнинг эшикларини ҳеч ким пайвандламаган деб билдирди. Шаҳар ҳукуматининг маълумоти бўйича, шунчаки подъездларнинг эшикларини таъмирлашган. Аммо ҳозирда бу уй карантинга олинди.

«[...] COVID-19нинг белгилари аниқланган фуқаро кимлар билан алоқа қилганлиги ҳақида шифокорларга маълумот беришни истамаганидан, уйга махсус карантин мақомини бериш қарори қабул қилингин», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.

Қоракўл — Иссиқкўл вилоятидаги энг йирик шаҳар. Бу ҳудудда жами бўлиб коронавирус уч кишида аниқланган, мамлакат бўйича эса касалга чалинганларнинг сони 216га етди. Коронавирус аниқланган тўрт киши вафот этди.