“Бугу-Эне” жамоат жамғармаси билдиришича, Қирғизистонда фавқулодда ҳолат тартиби киргизилгани ортидан Қоракўлдаги ҳайвонот боғи даромадсиз қолди. Унга одамлар келмай қолгани сабаб, жониворларни боқиш қийинроқ бўлиб қолди. Ҳайвонот боғида жам 150дан ортиқ жонивор бор.
“Биз Давлат экотехинспекция ҳамда бошқа тузимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилганимиздан, шунингдек беэътибор бўлмаган фуқароларнинг ёрдами билан ҳайвонларнинг кўпи қутқарилган эди”, — деб айтиб берди жамғарманинг етакчиси Салтанат Сеитова.
Сеитова жониворларнинг аксарияти экстремал вазиятлардан қутқарилганини, аммо ёввойи табиатда яшаб кета олишмаслигини қўшимча қилди. Бунинг устига, қутқарилган жониворларнинг айримлари Қизил китобга киргизилган.
“Заҳираларимиз тугаб бормоқда. Биз эътиборсиз бўлмаган фуқароларни, маҳаллий бизнесни жониворларимизни боқишга ҳамда сақлаб қолишга қўлдан келганича ёрдам беришга чақирамиз. Озгина ёрдам бўлса ҳам уларни сақлаб қолишда катта роль ўйнайди”, — деб билдирди Сеитова.
Бу реабилитация марказида кўзи кўрмай қолган Жаабарс оқ қоплони ҳам бор. У Талас вилоятидан олиб келинган. Номаълум одамлар қоплонни бошига сочма ўқ билан отиб, натижада у кўр бўлиб қолган.
“Бугу-Эне” фонди бир неча йилдан бери ёввойи жониворларни ҳимоя қилиш ва қутқарув устида ишлайди.
Қирғизистонда фавқулодда ҳолат 22-мартда киритилган. Ҳукумат бундай тартибни коронавирус юқтириш ҳолатлари сабабли киргизган. Айрим шаҳарлар ва туманларда фавқулодда вазият режими киргизилган. Бундай тартиб вақтида зарур бўлгандагина кўчага чиқишга рухсат берилган.
6-апрелга келиб, Қирғизистонда 216 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг тўрт нафари касалликдан вафот этган. Юқтирганларнинг дастлабки ҳолатлари 18-мартда қайд этилган.
Ёввойи ҳайвонларни қутқариб қолиш учун ёрдам бермоқчи бўлганлар учун жамғарма реквизитлари:
БЦФ ОАО «Оптима Банк»
БИК 109018
SWIFT: ENEJKG22
Р/с № 1091820239920161 (мультивалютный)
ИНН: 02806201310246
Код ОКПО: 27648901
Рег № социального фонда 201-01-02-502
Е-mail: seitova23@mail.ru
Элсом: 0553 63 42 38.