Олабуқада етти тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олганининг сабаби текширилади

506

Вице-премьер-министр Кубатбек Боронов билдиришича, соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримовга Олабуқадаги касалхонанинг етти тиббиёт ходими қандай қилиб коронавирус юқтириб олганини аниқлаш иши топширилди.

“Воқеа жойида ишлаётган ҳуқуқ тартибот органларининг ва тиббиёт ходимларининг вирусни юқтириб олишининг олдини олиш керак. Хавф ҳудудида ишлаётган тиббиёт ходимлари билан милиционерларга, шунингдек ишга жалб қилинган бошқа ходимларнинг вакилларини ҳимоя қилиш учун барча керакли шароитлар тузилиши керак”, — деб билдирди Боронов.

4-апрелда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўққиз тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олганини хабар қилган. Уларнинг етти нафари Жалолобод вилоятида ишлаган. Ҳозирда бу ҳудудда касалликка учраган 80 киши аниқланган. Тиббиёт ходимларининг вирус юқтириб олишининг яна икки ҳолати Бишкек ва Ўш шаҳарларида қайд этилган.

Жами бўлиб Қирғизистонда 216 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг ичидан тўрт нафари вафот этган.