Бош вазир уй карантинига юборилди

441

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев ва у билан Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларига келиб кетган делегациянинг барча 12 аъзоси уч кунлик уй карантинига жўнатилди.

Вилоятларга қилинган сафардан сўнг делегациянинг барча аъзолари коронавирус инфекциясига  экспресс-тест топширди. Уларнинг ҳеч биридан вирус топилмаган

Бош вазир ҳамда у билан бирга Қирғизистон жанубига борган делегация санитария постларини текширишган ва инсонпарварлик ёрдамини олиб боришган эди.