Жалолобод: хотинини рашқ қилган эр уни бозор марказида «ўлдирди»

904

Ҳуқуқ тартибот органлари Жалолобод шаҳри марказий бозорида ўз хотинининг бош қисмига 15 маротаба пичоқ санчишда айбланаётган кишини қўлга олдилар. Ҳодиса гувоҳи аёлга ёрдам беришга уриниб, биқинидан пичоқланганлигини айтмоқда.

Жалолобод ички ишлар бўлими 13 апрел куни аёл ишлайдиган гўшт растаси ёнида ўз хотининг қотиллигида айбланаётган эркакни қўлга олди.

Жалолобод вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, 16 апрелда эркак рашк аламида ўз хотининг бошига 15 маротаба пичоқ санчган.

Матбуот хизматининг хабар қилишича, аёлини ўлдирган эр шунингдек яна икки кишига тан жароҳати етказган.

Жабр кўрганлар касалхонага етказилган.

Жалолообод ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими сўзларига кўра, қотилликдан бир кун олдин эр-хотин жанжаллашиб қолишган ва аёл ўша куни ўз опасиникида тунаб қолган.

Ҳодиса гуводи Сирга Жороева, ёрдамлашишга уринганлигини айтади.

«У мени биқинимга пичоқ санчди, ва мен йиқилиб тушдим. Бошқа нарсани эслай олмайман», - деди Жороева.

Жалолообод ички ишлар бошқармаси томонидан қотиллик далили бўйича жиноий иш қўзғатилган.