Қирғизистонда туғма кўз ҳиралиги билан туғилган ҳар кки қор қоплончалари кўз операциясига муҳтож. Бироқ Қирғизистонда ушбу жарроҳлик амалиётини амалга оширишнинг «иложиси йўқ». Ҳукумат жониворларни уларни даволаш имкониятига эга Олмаота ҳайвонот боғига бутунлай бериб юбориш қарорига келди.
Ушбу операцияни Қирғизистонда ўтказим учун махсус тиббий мослама ва мутахассиз офталмология-ветеренари кераклигини айтади атроф-муҳит ва ўрмон хўжалигини ҳимоя қилиш давлат агентлиги директори ўринбосари Абдиқалиқ Рустамов.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат қоплон болаларига тўлиқ кўриш қобилиятини қайтариш учун қилган ҳаракатлари самара бермаган.
«Афсус, бу бизнинг қўлимиздан келмади. Биз реабилитация марказига мутахассис-офталмолог билан бориб келдик. Мутахассислар ушбу операцияни бу ерда қилиб бўлмаслигини тасдиқлашди», - деди Рустамов.
У қоплончалар сақланаётган «НАБУ» ижтимоий бирлашмаси реобилитация марказининг жониворларни Олмаота шаҳридаги зоопаркка сотиш ҳақидаги келишувга имзо чекканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, улар хаста жониворларни Қозоғистон ҳайвонот боғига даволаш ва ўзларида олиб қолиш учун бериб юборишади.
Қоплон болалари 2009 йилда «НАБУ» ижтимоий бирлашмаси реабилитация марказида туғма кўз касаллиги билан дунёга келганди.
Уларга колобома - юқориги кўз қовоғи ривожланмаганлиги ва кўз билан боғлиқ бошқа касалликлар диагнози қўйилган эди.
Қоракўл шаҳри «Йиртқич жониворларни ҳимоялаш маркази» директори Салтанат Сеитова кундан-кунга қоплончалар кўз касали оғирлашиб, улар кўриш қобилияти йўқолиш хавфи тобора ошиб бораётганини айтади.
«Агарда биз вақтни яна чўзадиган бўлсак, яқин келажакда қоплон болалари бутунлай кўр бўлиб қолишлари мумкин», - дейди Сеитова.