Бош прокуратура Бишкекнинг учинчи мактабидаги «ноқонуний пул йиғишни» текширмоқда

801


Бош прокуратурага кўра, пойтахтнинг №44 мактабида сўнгги икки ой давомида «ноқонуний пул йиғиш» аниқланган. Завуч ва она-оталар қўмитаси мактабда «ихтиёрий-мажбур» пул йиғилаётганини инкор этмоқдалар. Бишкекнинг №13 ва №6 мактаблари ҳам мазкур айбловларда аайбланмоқда.

Бош прокуратура матбуот котиби Талант Конокбаев прокуратура томонидан 44-чи ўрта мактабда «хизматчилар томонидан ноқонуний мукофотлар олиш, хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш, меҳнат қонунини бузиш ҳамда умумтаълим ҳақидаги қонунни бажармаслик» белгилари юзасидан жиноий иш қўзғатилганини айтди.

Молия полицияси текширувлари натижасида мактаб директори Элмира Жумагулова ўқитувчилар маошидан ноқонуний равишда пул қисиб қолиш ва мактабда ишламай, лекин маош олган ўз қариндошларини ишга жойлаштирганлигини аниқлаган.

44-чи мактаб завучи Ирина Морозова «Клооп» билан суҳбатда қўшимча тўловларни тўлаш имконияти бўлмаган ота-оналар болалари «имтиёзларга» эга бўлганини айтди.

«Яъни ота-оналарнинг аҳволини барибир ҳисобга олганмиз. Уларни тўлашга мажбурлай олмаймиз-ку», - деди Морозова.

Шунингдек у ҳамкасби Жумагуловани ишга «масъулият» билан ёндашадиган ва дарсни яхши олиб борадиган ўқитувчи сифатида таърифлайди.

Мактабда умуман ишламайдиган, бироқ маош оладиган директор қариндошлари ҳақида завуч биринчи марта «эшитаётганини» айтди.

44-чи мактаб ота-оналар қўмитаси аъзоси Ирина Акматова пул йиғиш ихтиёрий эмас, балки «ихтиёрий-мажбурий» бўлганлигини айтди.

«Бизнинг мактабимиз жуда эски, кундан кунга эскириб боряпти, унинг дераза ва деворлари дахшатли аҳволда. Биз мажлис чақириб, пластик эшик дераза сотиб олишга қарор қилдик. Мактаб учун биз ҳеч қанақа пул тўламаймиз», - деди Акматова.

Элмира Жумагулованинг котибига кўра, у ўз иш жойида йўқ. «Клооп» мухбири унинг мобил телефонига қўнғироқ қилганда гўшакни бир қиз кўтарди ва ўзини Жумагулованинг қизи деб таништирди. Қайтиб қўнғироқ қилиш илтимос қилгандан сўнг, гўшакни бошқа ҳеч ким кўтармади.