«Клооп»нинг оператори Матраимовнинг шикояти бўйича сўроқ бериб чиқди

Оператор Хамидулло Узаков терговдан сўнг

Нима бўлди?

«Клооп»нинг  журналисти Хамидулло Узаков Руслан Матраимовнинг аризаси бўйича Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан сўроқ бериб чиқди. Узаков сўроққа 11-январда соат 10:00га чақирилган бўлса, терговчи ярим соат кечикиб қабул қилган. Сшроққа чақирув қоғозида эса нима сабабдан чақирилгани ёзилмага ва муҳр босилмаган.

Кечаги куни Ўш ШИИБида «Клооп»нинг ҳайдовчиси Бекболсун Кайипов ва журналисти Элдияр Бакиров сўроқ беришган. Аммо Бакировга сўроққа чақирув қоғози эски сана билан топширилган.

Матраимовлар

Руслан Матраимов — божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг укаси, у «Исмаил ата» хайрия фондини бошқаради. Мазкур фонд ва Искендер Матраимов, Райимбек Матраимов ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларини судга беришган. 20-январда навбатдаги суд йиғини ўтади.

Бу сафар Матраимовларга «Клооп»нинг ходимлари улар яшаган ҳудудда видео тасвирга олиб, ишлашаётгани ёқмаган. Журналистлар Руслан Матраимовнинг уйидан юзлаган метр масофажа бўлганига қарамай у ариза ёзган.

Матраимов съёмка қилган жамоанинг фаолиятини текширишни талаб қилган. Улар унинг уйи ёнидаги қаровсиз қолган уйни тасвирга олишаётган эди. Матраимовнинг айтишича, журналистлар унинг уйини тасвирга олиб, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишган ва унинг хавфсизлигига путур етказган.

Мазкур факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олинди. Иш жиноат аломатлари йўқлиги учун ёпилиш мумкин ёки Руслан Матраимов билан юзма-юз учрашув уюштирилиши мумкин деб таҳмин қилмоқдамиз.

Журналистлар аслида нимани тасвирга олишган?

«Клооп»нинг ходимлари 9-январда Ўш шаҳридаги Ленин кўчаси 308 манзили бўйича жойлашган қаровсиз қолган бинони тасвирга олишган. Дастлабки маълумотлар бўйича у ноқонуний қурилган.

Журналистлар бунгача мазкур қурулиш бўйича давлат органларига бир неча бор сўровнома жўнатишган — ҳужжатлар милицияга берилди. Бундан ташқари, милиция тасвирга олинган съёмкани беришни талаб қилди. «Клооп» уларни беришга рози, аммо бермай қўйиши ҳам мумкин эди, чунки журналистлар ноқонуний ҳеч нарса қилишмаган.