Бир кадр билан: «Клооп»нинг ходимларига топширилган чақирув қоғозлари 

483

Мазкур чақирув қоғозларини Ўш шаҳар ИИБи 10-январда «Клооп»нинг журналисти Элдияр Бакировга ва оператори Хамидулло Узаковга топширди. Аммо Бакировни дастлаб сўроққа олиб, шундан кейин чақирув қоғозини беришган. Бу қанчалик қонуний эканини аниқлаштирмоқдамиз. 

Узаков 11-январь куни соат 10:00да сўроқ беради. Агар чақирилганлар сўроққа келмаса, милицияга куч билан олиб боришни ваъда қилишмоқда. Бундан ташқари, бугун Ўш ШИИБи «Клооп»нинг ҳайдовчиси Бекболсун Кайиповни сўроққа олган. Сўроққа олишга Руслан Матраимовнинг аризаси сабаб бўлган. У божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг укаси.

Батафсил қуйидаги мақолада ўқинг: 

 

Матраимовнинг аризаси бўйича«Клооп»нинг ҳайдовчиси ҳамда журналисти сўроққа олинди. Оператор эртага сўроқ беради