Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлигининг ходимлари Таласда ярадор ҳолда топилган қор қоплонини 10-январь куни эрта билан Бишкекдаги ветеринария клиникасига олиб келишди.
Аграр университетининг врачлари жониворни рентгендан ўтказишиб, қоплонга қуролдан ўқ отилганини аниқлашган. Мутахассислар жониворнинг бўйнидаги терисидан сочма ўқ топишган.
«Қоплон сочма қуролдан янги жароҳат олгани аниқланган. Агар бу аввал бўлганда [жароҳати] йиринглаб кетарди», — деб айтиб берди давлат агентлигининг матбуот хизмати етакчиси Бактибек Рисалиев.
Давлат агентлиги ходимларининг айтишича, қоплон жуда ҳолсизланиб қолган ва унга тинчлик керак. Шунингдек йиртқич стресс аҳволда экани ва ҳеч нарса емаётгани маълум бўлди.
Шунингдек улар қор қоплони операцияга муҳтож эканини, аммо унга операция қилиш аҳволи яшилангандагина мумкин бўлишини билдиришди. Жониворга зарур бўлган барча дори-дармонлар билан дори томчилатиб қуйилган. Ҳозирда у ветеринарлар билан давлат агентлиги ходимларининг назоратида.
Ярадор бўлган қор қоплони 9-январда Талас вилоятининг Кўк-Ой қишлоғидаги Булбул-Жар тўқайида толнинг устидан топилган. Жонивор дарахтдан туширилгандан кейин у кўзидан ва тумшуғидан ярадор бўлгани кузатилган.
Экологларнинг фикрича, дунё юзи бўйича қоплонларнинг сони жами 3,5 мингга етади, уларнинг беш юзи Қирғизистонда. Мушуксимонлар туркумига кирган бу жонивор «йўқолиш хавфи остида турган ҳайвон тури» қатори Қизил китобга 1997 йили киргизилган.
Ҳукумат 2017 йили қор қоплонни отиш учун жарима пули қийматини 1,5 млн сомга қадар кўтарган.