Матраимовнинг аризаси бўйича«Клооп»нинг ҳайдовчиси ҳамда журналисти сўроққа олинди. Оператор эртага сўроқ беради

481
Сўроққа олинган «Клооп»нинг ҳайдовчиси Бекболсун Кайипов

Нима бўлди?

Ўш ШИИБи «Клооп»нинг ҳайдовчиси Бекболсун Кайиповни ва журналист Элдияр Бакировни 10-январда сўроққа олди. Бакировга сўроққа чақирув қоғози эски сана билан топширилган. Шундан кейин операторимиз Хамидулло Узаковга сўроққа келиш бўйича қоғоз жўнатилган. Узаков эртага соат 10да сўроққа олинади. 

Элдияр Бакиров ва Хамидулло Узаков

Унинг сўроққа олинишига Руслан Матраимовнинг аризаси сабаб бўлган. У божхона етакчисининг собиқ ўринбосари, коррупция ва контрабанда бўйича журналистик суриштирувнинг фигуранти Райимбек Матраимовнинг укаси. 

Матраимов съёмка қилган жамоанинг фаолиятини текширишни талаб қилган. Улар унинг уйи ёнидаги қаровсиз қолган уйни тасвирга олишаётган эди. Матраимовнинг айтишича, журналистлар унинг уйини тасвирга олиб, шахсий ҳаётнинг дахлсизлигини бузишган ва унинг хавфсизлигига путур етказишган. 

Ҳайдовчини ЙХХНББ орқали автомобилнинг рақами бўйича топишган. Унга ҳудудий милиционер телефон қилиб чақирган. Кайипов ЙХХНББга келганда уни милицияга сўроққа олиб кетишган. 

Матраимовларга тегишли бўлган «Исмаил ата» хайрия фондининг етакчиси Руслан Матраимов

Журналистлар аслида нимани тасвирга олишган? 

«Клооп»нинг ходимлари 9-январда Ўш шаҳридаги Ленин кўчаси 308 манзили бўйича жойлашган қаровсиз қолган бинони тасвирга олишган. Дастлабки маълумотлар бўйича у ноқонуний қурилган. 

Журналистлар бунгача мазкур қурулиш бўйича давлат органларига бир неча бор сўровнома жўнатишган — ҳужжатлар милицияга берилди. Бундан ташқари, милиция тасвирга олинган съёмкани беришни талаб қилди. «Клооп» уларни беришга рози, аммо бермай қўйиши ҳам мумкин эди, чунки журналистлар ноқонуний ҳеч нарса қилишмаган.