Бирданига қор эриши натижасида Жалолобод вилоятидаги Жирма канали ўзанидан тошиб кетиб, бунинг оқибатида Казарман қишлоғидаги 180 уй сув остида қолди. Қутқарувчилар канални мустаҳкамлаш ва жабр кўрганларни чодирларга жойлаштириш билан шуғулланмоқда. Сув тошқинида ҳалоқ бўлганлар йўқ.
ФҲВ маълумотларига кўра, ушбу ҳудудларда сув сатҳи 40 сантиметргача кўтарилган ва бунинг остида 30 уй қолиб кетган Яна 150 уй таҳминан 15 сантиметр сув остида қолган.
27 мартдан каналда сув тошиш бошланган, бироқ сувнинг асосий қисми қишлоқ томонган бир кундан сўнг етиб келган.
«Менимча бундай вазият яна уч-тўрт кунга чўзилади», - деди ФҲВ маҳаллий бўлими раҳбари Мирбек Шергазиев.
Сув остида қолган Тогуз-Торуй тумани акими Телик Идрисов 29 март куни эрталабдан бошланган ҳаво ҳароратининг пасайи туфайли сўнг сув сатҳи кўтарилмаяпти.
Унинг сўзларига кўра, канални мустаҳкамлаш ишига мингга яқин киши жалб қилинган.
Уйлар яшашга яроқсиз
Уйи сув остида қолган қишлоқ яшовчиси Жээнали Табалдиев сўзларига кўра, қишлоқликлар 28-март тонгидан бери канални мустаҳкамлаш билан шуғулланмоқдалар.
«Буюмларимизни ҳам олиб чиқишга улгурмадик», - дейди у.
Яна бир сув тошқинидан жабр кўрган Кубатбек Шергазиев уйининг яшашга яроқсиз аҳволга келиб қолганини айтади.
«Деворда учта ёриқ пайдо бўлди. Сув қарийб ярим метрга кўтарилган, бизнинг пойдеворимиз эса бор-йўғи 40 сантимерт эди, девор чўка бошлади», - деди Шергазиев «Клооп»га берган интервюсида.
Қишлоқ яшовчиси Гулсира Калбаева каналнинг ўзанидан тошиб кетишига сабаб қатори анчадан бери тозаланмаган ахлатлар чиқиндисининг канални тўсиб қўйганлигида деб билади.
Ўз навбатида ҳукумат далаларни суғориш мақсадида каналдан ариқ қазиб, у ерда туйнук ҳосил бўлишига сабаб бўлган қишлоқ аҳолисини айбдор деб ҳисоблайди. ФҲВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, сув айнан мазкур туйнуклардан оқиб келган.
Жабр кўрган ҳудудлар яшовчилари эвакуация қилиниб, улар учун қишлоқ яқинида чодирли шаҳарча бунёд этилганини айтади ФҲВ ходими Мирбек Шергазиев.
Айни пайтда қишлоқ акими сўзларига кўра, одамлар чодирларда яшашдан бош тортиб, сув тошқини етиб бормаган ҳудудларда яшайдиган қариндошлари хонадонигага кўчиб ўтишни маъқул кўришмоқда.
Сиз Казармандамисиз? Сув тошқининг гувоҳига айландингизми? Сиз унда жабр кўрдингизми? Агарда сизда маълумот бўлса, унда ўз шарҳларингизни қуйида қолдиринг. Сув тошқини билан боғлиқ суратларни bektour@kloop.kg ёки ММС орқали +996772803610 рақамига юборишингиз мумкин.
Муаллиф: Миргуль Эмбаева