Коррупция ва ОАВга босим ўтказишга қарши митинг ҳибсга олишларсиз ва милиция ҳимоясида ўтди

442

Дастлабки маълумотлар бўйича, Бишкекдаги иккинчи коррупцияга қарши #reакция митингига 600дан 1200гача одам келган. Бу сафар милиция акцияни тўхтатишга харакат қилгани йўқ ва митинг ҳибсга олишларсиз ўтди. 

Иштирокчилар Жогорку Кенешнинг ёнидаги революция қурбонларининг эсталигига «Клооп» ва «Азаттык»қа қарши босим ўтказишни тўхтатишни талаб қилиб чиқишди. Бу қирғиз божхонасидаги коррупция бўйича суриштирув чиқарган нашрлар. Шунингдек 24.kg нашрини ҳимоя қилиш чақириқлари айтилди — бу мазкур суриштирувнинг баёнони чиқарган нашр.

Райимбек Матраимовнинг даъво аризаси сабаб эртадан бошлаб уч ОАВда баробар суд процесси бошланади. Матраимов — божхона етакчисиннг собиқ ўринбосари ва журналистик суриштирувнинг фигурантларидан бири. 

Ҳукуматдан коррупцияга қарши реформаларни талаб қилгандан кейин митингчилар сабр қилмасликларини таъкидлаб қўлларидаги қизил карточкани кўтаришди. Аввалги акцияда ҳукуматга сариқ карточка билан огоҳлантириш берилган. 

Митинг бир ярим соатга яқин давом этган. Милиция уни аввалги #reакция митинги каби қилиб тўхтатишга харакат қилгани йўқ. Бундан ташқари, ИИВнинг ходимлари жамоат тартибини сақлаб туришди — улар тинчлик йиғинларининг қоидаларини тушунтириб, йўлларни тўсмасликни илтимос қилишди. 

«Қир Чоро» ва милиционерларнинг қатор сафи 

Митинг бошлангандан кейин парламентнинг биносига «Қирқ Чоро» харакатининг 30 нафарга яқин вакили келди. Улар коррупцияга қарши митинг иштирокчилари билан тортишиб, қатнашувчиларни «америкачилар» деб айблашди. 

«Қирқ чоро» харакатининг аъзолари Қирғизистон байроғини кўтариб олиб, митинг томонга кетишмоқда

Аммо, шундан кейин «Қирқ Чоро» Ала-Тоо майдонининг бошқа тарафига ўтиб, Манас эсталигининг олдида коррупцияга қарши алоҳида акция ўтказишди. 

Айни вақтида, йирикроқ #reакция митингининг иштрокчилари довулнинг овози билан бирга «Ўғрилар қамоққа!», «Матбуот эркинлиги», «Клоопга, Озодликка 24.kgга озодлик» деган шиорларни қийқириб туришди. 

Шу билан бирга ўнлаган милиция ходимлари митинг иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ала-Тоо майдонида бир қаторга тизилишди. 

Кейинчалик акцияга келганлар «Қирқ Чоро» харакатини воқеанинг марказига киргизмай қўйган милиция ходимларига миннатдорчиликларини билдиришди. 

Сиёсатчиларнинг орасидан #reакцияга парламентнинг уч депутати келган: Дастан Бекешев, Элвира Сурабалдиева ҳамда Рискелди Момбеков.